АсосийJinoyat

Жиззахда фуқаронинг мулкини ўзлаштириб олган корхона раҳбари ушланди

'Жиззахда фуқаронинг мулкини ўзлаштириб олган корхона раҳбари ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Жиззахда фуқаронинг мулкини ўзлаштириб олган оилавий корхона раҳбари ушлангани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишча, Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув, “O.P.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Н. электрон савдо платформаси орқали савдога қўйилган фуқаронинг нотурар жой биносини 330 млн сўмга сотиб олишга келишиб олади. Ушбу бинони тижорат банкидан олинадиган кредит учун гаровга қўйиб, кредит маблағи ажратилгач, пулини беришга фуқарони ишонтиришга уринади. 

Шундан сўнг банк муассасасидан ажратилган 500 млн сўмлик кредитни нақдлаштириб олиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар