Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 2018 йил баҳор ойларида М.И таниши С.А.нинг ишончига кириб хонадони учун «Акфа» эшик-ромлари ясаб беришини айтиб, ундан жами 7.000 АҚШ доллари пулларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармаган. Эшик ром устаси бўлган фуқаро алдов йўли билан қўлга киритган долларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.






