АсосийJamiyat

Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина тақдим этди

'Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина тақдим этди'ning rasmi

​Австриядан Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида “AstraZeneca” 150 минг доза вакцина жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Венадаги EХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотига кўра, вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

Вакциналарни манзилга безарар етказиб бериш учун томонлар тиббий маҳсулотларни ташишнинг барча жиҳатларини таъминлашни назарда тутган. Хусусан, вакциналар махсус совутгичли контейнерга жойлаштирилди. Унда совутиш жараёни ва 2-7 даражали ҳарорат таъминланади. Юкни Тошкентга етказиш «Vie Pharma Handling Center» махсус траспорт хизмати томонидан амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар