Нукусда ижарада яшовчи талаба ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри, 22-кичик туман 8/6-уй, 43-хонадонда ижарада яшовчи, Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р(эркак) хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан марҳум Р.Р. нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.






