АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирининг навбатдаги кутилмаган ташрифи Қамашидаги Меҳрибонлик уйи бўлди

'Халқ таълими вазирининг навбатдаги кутилмаган ташрифи Қамашидаги Меҳрибонлик уйи бўлди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов кеча ижтимоий тармоқда эълон қилинган "Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 68-мактаб оғир аҳволда" деган мақоладаги вазиятни ўрганиш учун мазкур вилоятга жўнаб кетган эди.

Ташриф давомида халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ҳам учрашди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби маълум қилди.

Таъкидланишича, вазир болаларга яратилган шарт- шароитлар билан танишиб, уларни таълим-тарбияси, жисмонан соғломлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишган Уларни қийнаётган муаммолар, қизиқишлар тўғрисида суҳбат қилган.  

"Сизлар юртимизнинг эртанги кундан умидисизлар. Сизлар қанчалик ақлли, илмли бўлсангиз Ватанимиз шунча равнақ топади", — дея болаларни руҳлантирган вазир.  

Маълумотга кўра, меҳрибонлик масканида болаларнинг АКТдан унумли фойдаланишлари учун қўшимча компьютер жамланмалари совға қилинган. Шу билан вазирнинг Қашқадарё вилоятига ишчи ташрифи ниҳоясига етган.

    Бошқа янгиликлар