ИИВ соҳавий хизматлари, таълим муассасалари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларидан ходимлар Туркия ИИВнинг хавфсизлик бош дирекциясида малака ошириш учун жалб қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабардор қилди.
Қайд этилишича, ўқув амалиёти давомида тингловчилар хориж тажрибасини, шунингдек, соҳага оид энг сўнгги янгиликларни ўрганишган.
Шунингдек, қатнашувчилар амалиёт давомида "Кибержиноятларни тадқиқ қилиш", "Уюшган жиноятчиликни тергов қилиш ва унинг услублари", "Инсон ресурсларини бошқариш", "Кибержиноятларга қарши курашиш", "Кибержиноятларни тергов қилиш" мавзулари доир хорижий тажрибанинг илғор жиҳатларини пухта ўзлаштиришган ва якунда улар сертификатларга эга бўлишган.
"Эндиликда улар ўзлаштирган янги билим ва кўникмаларини ўз хизмат вазифалари давомида самарали қўллашади",-дейилади вазирлик хабарида.






