Бугун, 25 ноябрьда Ўзбекистонда кундуз куни ҳаво ўзгариб туради, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълумот берди.
Таъкидланишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 18-20° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.






