Бугун, 26 февраль куни клипмейкер, режиссёр Ёдгор Носировнинг онаси вафот этди.
Ёдгор Носиров шоу-бизнес оламига 1999 йили кириб келган. Бугунги кунда у ўзбек эстрадаси юлдузлари қаторида чет эллик хонандаларнинг ҳам ўнлаб клипларини маҳорат билан суратга олмоқда. Жумладан, “Хижрон”, “Сароб”, “Айрилиқ”, “Гулим” каби фильмларини ҳам Ёдгор Носиров ижодига тегишли.
Ёдгор Носров, унинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.





