Кеча, 24-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Викрам Кумар Дораисвами билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
25.02.2015 11:23





