Тошкентда футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг саралаш учрашувида БААнинг “Ал-Жазира” клубини 2:1 ҳисобида енган “Бунёдкор” жамоаси гуруҳ босқичига чиқди. Шу тариқа, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида Тошкентнинг “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари баҳс юритадиган бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.
“Пахтакор” жамоаси “В” гуруҳида "Нафт Теҳрон" (Эрон), "Аш-Шабоб" (С.Арабистони) ва "Ал-Айн" (БАА) жамоалари билан бирга ўрин олган бўлса, “Локомотив” жамоаси ўрин олган “С” гуруҳида “Ас-Садд” (Қатар), “Фулад” (Эрон) ва “Ал-Ҳилол” (С.Арабистони) клублари жойлашган.
Пойтахтимизнинг яна бир жамоаси “Бунёдкор” “А” гуруҳида Пирузи (Эрон), Лаҳвия (Қатар) ва “Ал-Наср” (С.Арабистони) жамоалари билан кураш олиб боради. Қаршининг “Насаф” жамоаси эса “D” гуруҳида “Ал-Аҳли” (БАА), “Тракторсози” (Эрон), “Ал-Аҳли” (С.Арабистони) билан бирга ўрин эгаллаган.





