АсосийDunyo

Чарльзнинг уйланиши яна шов-шувлар марказида

Шаҳзода  Чарльз бундай ўттиз тўрт йил муқаддам Камилла Паркер Боулзга бўлган муҳаббати боис, Диана  Спенсерни меҳроб олдидан ортга қайтаришига оз қолганди.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ўғли тўйга бир кун қолганда фикридан айниб қолган.  Чарльз ва Диананинг тўйлари бекор қилинишига бир баҳя қолган. Бу ҳақда Чарльзнинг норасми солномачиси Кэтрин Майер яқинда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Уэльс шаҳзодаси сўнгги лаҳзага қадар ўз умр риштасини Диана билан боғлашга иккиланган.  Тўйдан бир кун аввал эса, ҳаммасига нуқта қўйишган чоғланган, дея хабар қилади Daily Mail. Гўёки  Чарльз ўз мулозимларидан бирига “жуда асабийлашаётгани ва афсусда экни”ни айтган.

Ҳеч кимга сир эмаски, Шаҳзода Чарльз ва Малика Диана танишганларидан беш ой ўтиб, унаштирилган. У Диана ҳақида “ўта ғагин ва мураккаб атворли қиз” дея хулосага борган ва иоали аёл Камиллага кўнгил қўйган.

    Бошқа янгиликлар