АсосийSport

Бокс. Терма жамоамиз “Странжа” турнирига йўл олади

Марс Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳрида ўтказиладиган “Странжа” халқаро турнирида иштирок этадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

66 маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақада 33 давлатдан 300 нафар чарм қўлқоп усталари (эркаклар – аёллар) ғолиблик учун баҳс юритадилар. 

Мазкур халқаро турнирда Муборак Камолова (-48 кг), Ёдгорой Мирзаева (-60 кг), Шаҳноза Низомова (-75 кг) хотин-қизлар мусобақасида, Абдулла Қўчқоров (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Ахмадалиев (-56 кг), Элнур Абдураимов (-60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (-64 кг), Исроил Мадримов (-69 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) эркаклар ўртасидаги мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

    Бошқа янгиликлар