АсосийSport

Паралимпиячиларимиз навбатдаги мусобақаларда иштирок этади

Жорий йилнинг 18-28 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича Гран-При турнири ўтказилса, 19-23 февраль кунлари Венгриянинг Эгер шаҳрида дзюдо кураши бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади, деб ёзади olamsport.com нашри.

Ҳар икки нуфузли мусобақада ҳам 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XV Паралимпия ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ўйналади ва мазкур мусобақаларда Ватанимиз спортчилари ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришадилар.

Дубай шаҳрида ўтказиладиган Гран-При турнирида 5 нафар спортчимиз 400, 800 ва 1500 метр масофага югуриш ҳамда найза, диск ва ядро улоқтириш мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишса, 10 нафар спортчимиз (5 нафар эркаклар – 5 нафар хотин-қизлар) Венгрияда ташкил этиладиган Гран-При турнирига йўл оладилар.

    Бошқа янгиликлар