АсосийDunyo

Италиядаги машхур циркда итлар панда қилиб кўрсатилгани маълум бўлди

Чау-чау зотига мансуб бўлган итларнинг ташқи кўриниши худди пандаларни эслатади. Ранги ва дум қисми, тўрт оёқлаб тез юра олиши уларни пандалардан ажратиб туради, дейиш мумкин. Италия циркларининг бирида бундан "унумли" фойдаланишди. Италиянинг Брешиа шаҳри полицияси цирк таркибида мавжуд бўлган итларни панда сифатида одамларга намойиш қилинганини аниқлашди.

“Орфей” номли цирк вакиллари итларни бўёқлар ёрдамида панда кўринишига келтиришган ва циркка келган томошабинларнинг улар билан суратга тушишга таклиф қилишгани маълум бўлди.

Айни дамда чау-чау зотига мансуб ҳар икки ит ҳам ўз эгаларидан олиб қўйилган. Уларнинг умумий аҳволи яхши, бироқ кўзлари қизарган. Мутахассисларнинг фикрларига қараганда, бу уларни бўяшда ишлатилган бўёқлар ва суратга олиш аппаратларидаги нур чироқларнинг таъсири бўлиши мумкин.

Полиция итларнинг Венгриядан ноқонуний йўл билан келтирилгани, цирк раҳбарларига нисбатан ҳайвонларга бешафқатлик билан муносабатда бўлгани, шу билан бирга, ит-пандаларнинг хужжатларидаги ёлғон киритмалар киритилгани борасидаги айбловини қўйиб, уларнинг ишини судга оширмоқчи. 

    Бошқа янгиликлар