АсосийJamiyat

Қорақалпоқ Давлат университети биносида оролбўйи биологик масалаларини ўрганиш илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади

Ҳозирда Қорақалпоқ Давлат университетида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Университетни ривожлантириш учун 10,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланади.

Маблағ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилади.

Университетнинг асосий ўқув биноси, талабалар турар жойлари қайта таъмирланиши, аудиториялар, Маданият саройи ва ошхона бутунлай  таъмирланиши кутилмоқда. Шунингдек, яқинда қуриб битказилган икки қаватли бинода Оролбўйи биологик масалаларини ўрганиш учун замонавий муассасалараро илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади. Тез орада унга зарур асбоб-ускуналар келтирилади.

Университет биносининг таъмирлаш ишлари 2016 йилда якунланади. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

 

    Бошқа янгиликлар