АсосийDunyo

Дэвид Бекхэм ва ЮНИСЕФ ҳамкорликда ҳайрия фондига асос солишди

Кеча, 10 февраль куни машхур собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ва ЮНИСЕФ ўзаро ҳамкорликда касалликлар туфайли азият чеккан, ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилган, мажбурий меҳнатга жалб қилинган болаларга ёрдам беришга мўлжалланган ҳайрия фондига асосо солишди. Бу ҳақда spletnik.ru нашри хабар бермоқда.

Футболчининг фикрларига кўра, ушбу ҳайрия фонди тури миллат вакиллари бўлган болаларга моддий ёрдам бериш истагида улар учунмаблағ тўплаш ва уларнинг ҳаётини яхшилаш учун хизмат қилади.

Футболдаги фаолиятимни якунлагач, бўш вақтимни ҳайрли ишларга бағишлашга аҳд қилганман. Қолаверса, фарзандларим мен билан фаҳрланишларини жуда жуда истардим,-дейди Дэвид Бекхэм.

Ёдингизда бўлса, Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед"да 7 рақам остида ўйнаган. Айнан шу аснода ЮНИСЕФ ва собиқ футболчи Дэвид Бекхэм асосо солган ушбу ҳайрия фонди “7” номини олди. Маълумотларга кўра, ҳайрия фонди ўз ишини Сальвадор, Папуа-Янги Гвинея ва Свазиденд мамлакатларидан бошлайди. 

    Бошқа янгиликлар