АсосийShou-biznes

Йигитали Мамажонов: “Райҳон хоҳлаганча бахтли ҳаётни бера олмадим, балки бунга сабаб...”

Киноактёр Йигитали Мамажонов Москвадаги ижодий фаолияти ҳақида сайтимизга берган интервюсидан сўнг аксарият мухлислар мазкур суҳбатнинг кенгайтирилган шаклини тақдим этишни сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб Йигитали билан қайта боғландик ва аксариятни қизиқтираётган саволларни тақдим этиб, жавоб олишга муваффақ бўлдик. Жумладан, Мамажонов Ўзбекистонга қачон қайтиб келиши ҳақида сўз юритар экан, “Ахир самолёт каби транспортлар бор-ку! Албатта қайтаман!” деб жавоб қайтарди ва тахминий муддатни ҳам таъкидлаб ўтди.

Журналист Парвиз Фаттоевнинг “Тўғриси, сиздан Райҳон билан оилавий можаролар ҳақида “Буларнинг ҳаммаси ёлғон” деган жавоб олишни чин дилдан истаяпман” қабилидаги саволига “Бу ҳам бир синов, тақдиримда бор экан начора” дея жавоб қайтарди.

Фарзандларини қанчалик соғингани-ю уларнинг келажаги ҳақида ҳам сўз юритди. Шахсий ҳаётини омма олдида ошкора қилишни истамайдиган Йигитали “Ўзимни оппоқ дея олмайман” деб айтди.

Шунингдек “Райҳон хоҳлаганча бахтли ҳаётни бера олмадим. Балки бунга сабаб...”,  “Ростини айтсам шу кунга қадар ҳеч қайси образимдан кўнглим тўлмаган...” каби жавобларни ҳам тилга олди.

Барча  ойдинликларни ўз ичига олган мазкур эксклюзив суҳбатнинг тўлиқ шаклини “Даракчи” газетасининг келгуси сонида мутолаа қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар