Британия ва АҚШда машхур бўлган режиссёр, актёр Чарли Чаплиннинг биринчи “Оскар”и номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган, дея хабар беради Lenta.Ru Le Parisien газетаси маълумотлари асосида.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, ушбу ҳайкалчанинг нархи 1 миллион еврони ташкил этади. У Чарли Чаплиннинг париждаги офисида сақланаётган бўлган.
Шунингдек, ҳайкалча билан бирга Чаплинга тегишли бўлган, ҳар бирининг нархи 80 минг еврога тенг бўлган бир қанча ручкалар ҳам йўқолган. Таҳминларга кўра, ўғирликни содир этган шахслар офисдаги жиҳозларнинг баҳосини яхши билишган.
Эслатиб ўтамиз, Чарли Чаплин икки бор, 1929 ва 1972 йилларда “Оскар” мукофотини қўлга киритган. Ҳар икки мукофот ҳам унга конкурсдан ташқари ҳолатда киноматографияга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдим этилган. Ярим асрлик фаолияти давомида у 100 дан ошиқ фильмларда суратга тушишга улгурган. “Катта шаҳарнинг оловлари”, “Буюк диктатор” кабилар Чарли Чаплиннинг энг машхур режиссёрлик ишлари саналади.
ОАВ: Бельгияда Эбола вирусини юқтирганликда шубха қилинган шахс касалхонада ётқизилди
Кеча, 9 февраль куни Бельгия касалхоналарининг бирига Эбола вирусини юқтирганликда гумон қилинган шахс жойлаштирилди. У Гвинеядан ўз уйига қайтиб келган бўлган, дея ёзади РИА Soir нашри хабарига таяниб. Маълумотларга кўра, у ўзини аэропортдаёқ ёмон ҳис қила бошлаган. Айни дамда ундан қон таҳлили учун намуналар олинган. Натижалар тез орада маълум бўлади.





