АсосийShou-biznes

Поль Гоген қаламига мансуб сурат 300 миллион долларга сотилди

Поль Гогеннинг икки таитилик аёл тасвирланган “Нафеа Фаа Ипоипо” (“Сен қачон турмушга чиқасан?”) деб номланувчи сурати 300 млн долларга сотилди, деб хабар беради kun.uz нашри The New York Times маълумотларига таяниб.

Бу суратнинг эгаси швейцариялик коллекционер Рудольф Штехелин сурат сотилганини тасдиқлади. Газетанинг хабар беришича, сурат Қатар музейлари учун санъат асарларини сотиб олиш билан шуғулланадиган Qatar Museums ташкилотига сотилган. Натижада, ушбу сурат дунёдаги энг қимматбаҳо тасвирий санъат асарига айланди.

Маълумот учун, 1892 йилда чизилган бу сурат Швейцариянинг Базель шаҳридаги Тасвирий саньат музейида 50 йилдан кўпроқ сақланган. Базель шаҳри мэри Гай Мориннинг сўзларига кўра, бу Базель учун сезиларли йўқотиш бўлди.

Суратнинг янги эгалари суратни фақатгина 2016 йилнинг бошида қўлга киритишади, шундан сўнг, сурат Мадрид ва Вашингтонда кўргазмага қўйилади.

Поль Гоген – машҳур француз рассоми бўлиб, XIX асрнинг иккинчи ярмида ижод қилган. Таитида 8 йилдан кўпроқ яшаган Гоген постимпрессионизм йўналишининг энг йирик намояндаларидан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар