Уругвайлик балиқчилар оғирлиги 123 кг. узунлиги эса 1,5 метр келадиган катта скат балиғини тутиб олишди ва ўзига хос миллий рекордни қайд этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Скат балиқчилар тўрига соҳилдан тахминан бир километр узоқликда илинган ҳамда уни қайиққа чиқариб олиш учун учта балиқчи тер тўкишларига тўғри келган ва балиқни қайиққа чиқаришлари билан унинг думидаги заҳарли найзасини зарарсизлантирилган.
“Бизга омад кулиб боқди, чунки бир неча кундан бери овдан қуруқ қайтаётган эдик”, дейди балиқчилардан бири.
Уругвайлик биолог ва таниқли телебошловчи Карлос Прихиони муаллифлигидаги кўрсатув давомида бу янгиликдан томошабинларни хабардор қилган ҳамда гап ҳақиқий миллий рекорд ҳақида кетаётганини таъкидлаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, балиқчилар тўрига бундай ўлчамлардаги скат анчадан бери тушмаётган эди. Охирги марта тутилган йирик скатнинг оғирлиги 114 кг, узунлиги эса 1,1 метрни ташкил қилган. Прихиони балиқчилардан олимлар тутилган скатнинг генетик таҳлилини ўтказишлари учун унинг кичкина бўлагини музлатиб қўйишни илтимос қилди.
Таъкидлаш жоизки, телебошловчи балиқчиларга ўз вақтида мурожаат қилган, чунки улар вақтни бекорга кетказмай, ундан таом пиширишни мўлжалламоқдалар. Балиқчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу йирик скатдан 80-90 кг миқдоридаги миланча котлет тайёрласа бўлади. Бу таом Уругвай ва қўшни давлатлар аҳолисининг севимли миллий таоми ҳисобланади.





