АсосийSport

Ўзбекистонлик ҳакамлар илк бор Туркияда йиғин ўтказмоқда

Ўзбек клублари мавсум олдидан хорижда йиғин ташкил этиши одат тусига кириб бормоқда. Бу йил ЎФФ ҳакамлар департаменти ташаббуси билан ўзбекистонлик ҳакамлар илк бор хорижда йиғин ўтказишмоқда. Бу йиғин доирасида ҳакамларимиз Туркияда ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида ишлашади ва ўз тажрибаларини оширишади. Барча харажатларни ЎФФ қоплайди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Қуйидаги 10 нафар бош ҳакам Туркиядаги йиғинни бошлаб юборишди: Владислав Цейтлин, Илгиз Танташев, Олим Толибжонов, Ҳасан Рўзиев, Темур Тўхтасинов, Рустам Бобомуродов, Бахтиёр Намозов, Азиз Асимов, Дмитрий Пислигин, Марат Муҳаммедов.

Улар билан бирга 17 нафар қанот ҳаками йиғинда иштирок этмоқда. Осиё Кубогида иштирок этган Равшан Эрматов ва Абдулҳамидилло Расулов эса эртага Туркияга етиб боришади.

    Бошқа янгиликлар