АсосийDunyo

Дунёнинг энг ифлосланган 10 шаҳри

Йилдан йилга экологик муаммолар миқёси ошиб бормоқда. Бундай муаммолар нафақат учинчи дунё мамлакатларида, балки МДҲ мамлакатлари ҳамда қўшни минтақаларда ҳам авж олиб бормоқда. Қуйида дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари ҳақида маълумот келтириб ўтамиз.

1. Баку (Озарбайжон)

Фото: xabardor.uz

Экология соҳаси мутахассисларининг фикрича, Баку дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда туради. Энг ачинарлиси – вазият ёмонлашиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби шаҳар ҳудудида улкан нефтни қайта ишлаш комплексларининг ҳамда катта миқдордаги нефть қудуқларининг жойлашганидир.

2. Аддис-Абеба (Эфиопия)

Фото: xabardor.uz

Мамлакатда дарёлар сони камлиги етмагандай, уларга оқова сувлари ва ахлат тўкилади. Бунинг натижасида шаҳарда ичимлик суви танқислиги вужудга келган. Сув фильтрларини сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Кўпчилик ичишга яроқсиз сув билан чанқоғини қондиради. Аслида эса бундай сув, экспертларнинг фикрича, ҳатто саноатда ҳам қўлланмаслиги керак.

3. Мехико (Мексика)

Фото: xabardor.uz

Тоғлар ва вулқонлар, озон қатламининг ниҳоятда юпқалиги дунёдаги энг йирик шаҳарда истиқомат қилувчиларга жиддий қийинчиликлар туғдиради. Географик жойлашув туфайли бу ерда ҳаво яхши айланмайди, қуёш тафтида эса 10 дақиқадан ортиқ туриб бўлмайди.

4. Антананариву (Мадагаскар)

4

Мамлакатдаги ёмон иқтисодий ва ижтимоий вазият канализацияни ишлатиш ва тозаловчи иншоотлар қуришга тўсқинлик қилмоқда. Ахлатни қайта ишлаш корхоналари эса ҳозирча йўқ. Яъни шаҳар яқин орада улкан ахлатхонага айланиши ва яшаш учун яроқсиз бўлиб қолиши мумкин.

5. Дакка (Бангладеш)

5

Дакка – сув танқислигидан азият чекаётган йирик шаҳарлардан бири. Шаҳарликлар фойдаланаётган сувда катта миқдорда вирус ва патоген микроблар борлиги аниқланган. Аммо бу ягона муаммо эмас. Шаҳар ахлатга тўлиб кетган, шунингдек, машиналар чиқараётган ис гази туфайли ҳаво меъёридан ортиқ ифлосланган.

6. Катманду (Непал)

Фото: xabardor.uz

Катмандунинг асосий муаммоси ҳам улкан ахлаттепалардир. Ахлат уюмлари тарихий-меъморий ёдгорликларни тўсиб қўйган, шаҳар кўчалари уйсиз одамлар ва итларга тўлиб кетган, шаҳар ҳудудидан ўтувчи дарёларнинг суви ҳам меъёридан ортиқ ифлосланган.

7. Доруссалом (Танзания)

Фото: xabardor.uz

Мамлакатнинг собиқ пойтахти ва энг бой шаҳри меҳмонларни бойлиги билан эмас, ахлат уюмлари ва ахлат йиғиштирувчи хизматларнинг умуман йўқлиги билан ҳайратга солади. Канализациядан оқова сувлар тўғридан-тўғри одамлар ичимлик суви оладиган дарёга чиқариб ташланади.

8. Боғдод (Ироқ)

8

Уруш натижасида нафақат шаҳарнинг бош меъморий ёдгорликлари, балки сувни тозаловчи иншоотлар ҳам вайрон бўлган. Натижада Боғдод атрофида тез-тез нефть кўлоблари юзага келади.

9. Браззавиль (Конго)

Фото: xabardor.uz

Бу шаҳардаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йирик саноат марказлари томонидан ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар сабабчи. Бундан ташқари, саноат ахлати тўғри ичимлик суви манбаларига чиқариб ташланади.

10. Мумбаи (Ҳиндистон)

10

Бу ерда тоза сувнинг ўзи йўқ, шаҳар кўчалари ёқимсиз ҳид ва турли-туман инфекцияларга тўла. Экспертларнинг фикрича, Мумбаини тозалаш ва зарурий иншоотларни қуриш учун бир млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфланиши талаб этилади.

Манба: Xabardor.uz

    Бошқа янгиликлар