Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров К-лигадаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда olamsport.com нашри sports.media.daum.net нашри маълумотларига таяниб хабар беради.
Ўтган мавсум “Сеонгнам” клубида ўйнаган ҳамюртимиз Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндай” клубига кўчиб ўтди.
“Мен ўйнаган ҳар бир клубимда совринларга эга чиққанман. “Ульсан” сафида ҳам соврин ютишга ҳаракат қиламан. Агар футболчилар бор билим ва маҳоратларини ишга солишса, уларни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ”, - дейди Жепаров.
“Ульсан Хюндай” 1983 йилда ташкил топган. Икки карра К-Лига чемпиони (1996 ва 2005 йил) ҳисобланади. 2012 йил Осиё Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. Жамоа ўтган мавсум К-лигада 6-ўринни банд этганди.





