АсосийShou-biznes

АҚШда “Стив Жобс” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Кеча, 28 январь куни Лос-Анжелесда “Стив Жобс” фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Ушбу фильмда бош ролни Майкл Фассбендер ижро этмоқда.

Бу ҳақда Universal Pictures оммавий ахборот воситаларига хабар берган, деб ёзади spletnik.ru нашри.

Маълумотларга қараганда, картинада асосан Стив Жобс фаолиятининг бошланғич йиллари, умуман унинг техника оламидаги илк қадамлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Стив Жобс” фильмидаги энг муҳим роллардан бирини Кейт Уинслет ижро этади. У Macintosh компаниясининг тадқиқотчилари фаолият юритадиган маркетинг бўлими экс-раҳбари Жоанна Хоффманни гавдалантиради. 

 

    Бошқа янгиликлар