Disney кинокомпанияси археолог Индиана Жонснинг саргузаштлари ҳақидаги фильмларнинг янги қисмларини суратга олишни режалаштирмоқда. Киностудия бош қаҳрамон роли учун Крис Праттни таклиф қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Deadlineга асосланиб, kun.uz хабар беради.
Лекин студия томонидан бош ролни ким ижро этиши ҳақидаги тахмин тасдиқланмаган.
Маълумот учун, ушбу кинонинг аввалги қисмларида Индиана Жонс роли машҳур актёр Харрисон Форд томонидан ижро этилган. Унинг издоши бўлиши кутилаётган Крис Пратт эса, Disney компанияси суратга олган “Галактика соқчилари” фильмида ҳам иштирок этган.





