АсосийShou-biznes

Гулсанам Мамазоитова жонли ижрода концерт дастурини намойиш этади

9-14 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова жонли ижрода “Сизни соғинди юрак” деб номланган концерт дастурини намойиш этади, деб ёзмоқда 12news.uz.

Мазкур концерт ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот бериш мақсадида хонанда 3 февраль куни Темирйўлчилар маданият саройида матбуот анжумани ташкил этишни режалаштирган. Матбуот анжуманида концерт репертуари, янги ижролар, ижодий ҳамкорлар борасидаги барча саволларга жавоб топиш мумкин.

Ҳозирча концертда Гулсанам Мамазоитованинг шогирди, “Ниҳол” мукофоти лауреати Малика Эгамбердиева иштирок этиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар