Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Лондонда ўтказилган Питер Гэбриэл концертида чиқиш қилган, дея хабар қилади 12news.uz хонанданинг расмий сайтига асосланган ҳолда.
Питер Гэбриэл концерти 2014 йилнинг 3 декабр куни Лондондаги Arena Wembley концерт саҳнасида бўлиб ўтган.
Хабарда “Севара концертда дастурнинг махсус меҳмони сифатида чиқиш қилди”, - дея маълум қилинмоқда.





