Саудия Арабистонининг нефть саноати бўйича етакчи мамлакат эканини яхши биламиз. Лекин бу Саудия салтанатининг ягона хусусияти эмас. Иқтисоди ривожланган давлат сифатида турли соҳаларда ўзига хос устунликни намойиш этади.
Марҳамат, улар билан танишиб чиқинг.
1. Саудия Арабистонининг пойтахти ар-Риёд шаҳрида катта туя бозори бўлиб, у ерда кунига 100га яқин туялар олди-сотдиси бўлиб ўтади.

2. Саудия Арабистонида ишчи кучининг 80 фоизи хорижликлар ҳиссасига тўғри келади. Мамлакат ишчилар сони 8 миллиондан ошади. Улардан 80 фоизи, яъни, 6 миллиондан ортиғи маҳаллий бўлмаган одамлардан ташкил топган. Уларнинг кўпчилиги нефть ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлайди.

3. Саудия Арабистонидаги Гавар нефть кони заҳираси 4 770 897та Олимпия сув ҳавзасиини (Олимпия ўйинлари талабларига мос бассейнлар ўртача 250 000 литр сиғимга эга бўлиши керак) тўлдиришга етади. Ушбу нефть кони дунёда энг катта майдонга эга нефть кони ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, Гаварда ҳали қазиб олмнмаган нефть захираси 75 миллиард баррелни ташкил этади. Саудия Арабистонининг йиллик ҳарбий харажатлари Афғонистон ЯИМининг уч баробаридан ҳам кўпроғига тенг (Афғонистон ЯИМи 20,7 миллиард АҚШ долларига тенг). 2013 йил маълумотларига кўра, давлатнинг ҳарбий сарфлари 67 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу кўрсаткич Саудия Арабистонини ҳарбий харажатлар бўйича АҚШ, Хитой ва Россиядан кейинги тўртинчи ўринга олиб чиқади. Ҳарбий соҳани молиялаштириш бўйича 15та йирик мамлакат ичида Саудия жами ялпи ички маҳсулот ҳисобидан энг катта қисмини ажратади.

4. Саудия Арабистони ҳудуди катталиги бўйича дунёда ўн учинчи ўринда туради. Араб дунёсида эса ўзининг 2 150 000 км кв майдони билан Жазоирдан кейин иккинчи ўриндаги йирик давлат ҳисобланади. Ўлканинг 95 фоизлик қисми чўл ва яримчўллардан иборат. Унинг иккита энг катта чўл зоналари ал Нафуд ва Руб ал Хали ҳисобланади.

5. Саудия Арабистонида баландлиги бир километрлик Қироллик минораси қурилмоқда. У 2018 йилда дунёдаги энг баланд бино бўлиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Хитой ҳам бир километрлик бино қуришни режасига киритиб, бу борада рақобат қилишни мақсад қилган.

6. Қироллик минораси 1,23 миллиард АҚШ долларга баҳоланаяпти.

7. Саудия Арабистони аёлларга машина бошқаришни тақиқланган ягона давлат. “Рейтерс” агентлигининг ёзишича, “ушбу консерватив ислом давлатида аёлларнинг машина ҳайдашини тақиқловчи қонун йўқ, лекин мамлакат ичкарисида автомобиль бошқариш учун маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб этилади. Бундай гувоҳномалар эса аёлларга берилмайди”. Маълумот учун, саудиялик аёлларнинг ярмидан кўпи ишсиз ҳисобланади.

8. Қироллик аҳолисининг 47 фоизи 24 ёшдан ошмаган ёшлардан иборат. Аҳолининг чорак қисмини 14 ёшдан ошмаган ўсмирлардан ташкил қилса, мамлакатда истиқомат қилувчиларнинг деярли ярми 24 ёшга чиқмаган йигит-қизлар ҳисобланади.

9. Саудиянинг нефть соҳаси ЯИМнинг 45 фоизини, яъни 335 372 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу Ироқ, Марокаш, Руанда ва Тонго давлатларининг ЯИМини қўшиб ҳисобланган суммадан ҳам кўпдир (Ироқ ЯИМи – 222.8 миллиард, Марокаш ЯИМи – 104.4 миллиард, Руанда ЯИМи 7.4 миллиард ва Тонго ЯИМи 466 миллион АҚШ долларини ташкил этади).

10. Қиролликнинг соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратадиган харажатлари Сьерра-Леоне ЯИМидан 4,5 баробар кўпроқ.

11. Саудия Арабистони майдони ўлчами бўйича Бангладешдан 14.5 баробар катта (Бангладеш майдони 91 700 км кв), аммо Бангладеш аҳолиси бу давлатникидан деярли олти марта кўпроқ ҳисобланади.

Бангладешнинг аҳолиси 166 миллиондан ошади. Саудия Арабистони сарҳадларида эса 27.5 миллионга яқин одам яшайди. Саудияликларнинг 80 фоизи шаҳарлар ташқарисида яшайди.

12. 2012 йилда Саудия ва чет мамлакатлардан жами 3 миллиондан ортиқ одам Ҳажга борган. Бу Феникс ҳамда Филадельфия шаҳарлари аҳолисининг бир вақтда Маккада йиғилиши билан баробардир. (Феникс шаҳрининг аҳолиси 1.513 млн киши, Филаделфиянинг аҳолиси эса 1.553 млн кишини ташкил этади).
Манба: XABARDOR.UZ





