АсосийShou-biznes

“Хуррам султон” папараццилар нишонида

Машҳур “Муҳташам юз йил” телесериалини суратга олиш ишлари тугаган бўлсада, сериал ва ундаги актёрлар ҳаётига қизиқиш ҳамон тугагани йўқ.

Яқинда папараццилар Хуррам Султон ролини ижро этган Марям Узерли ҳамда Рустам пошо роли ижрочиси Озан Гювенларни бирга суратга туширишга муваффақ бўлишди. Икки актёрнинг сайр қилиб юрганини кўрган папараццилар бундай имкониятни қўлдан чиқаришмади. Туркиялик бир тадбиркорга  кўнгил қўйган Марям Узерли у  билан муносабатлари барҳам топганини маълум қилгандан кейин параццилар унинг ҳаётига янада қизиқиб қолишди. Сериал давомида Марям билан Озаннинг муносабатлари ҳақида ҳеч қандай  гап-сўз бўлмаганди лекин охирги пайтларда уларни тез-тез бирга кўрадиган бўлишган.

    Бошқа янгиликлар