АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароларининг 98 фоизи оиласининг моддий фаровонлигини барқарор, деб баҳолайди

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг навбатдаги сўровида иштирок этганларнинг қарийб 98 фоизи 2014 йил мамлакатимиз аҳолиси учун муваффақиятли кечиб, жамият ва ҳар бир инсон ҳаётига катта ижобий ўзгаришлар олиб кирди, деб фикр билдирди.

Социологик тадқиқотда шаҳару қишлоқлардаги ҳамюртларимиз, хусусан, эркаклар ва аёллар, турли ёш, миллат, эътиқод вакиллари қатнашди.

Респондентларга “2014 йилда энг кўп нимадан қувондингиз?” деган савол берилганда, улар ўзларининг шахсий муваффақиятлари қаторида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик равнақи учун яратилган қулайликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш даражаси, таълим ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошганини алоҳида эътироф этишди.

Фуқароларнинг кўпчилик қисми ўтган йили ўз моддий, уй-жой ва маиший ҳолатини анча яхшилаб олганини айтган. Уларнинг 98 фоизи оиласи моддий фаровонлигини барқарор, деб баҳолашди.

Респондентлар томонидан ҳар икки оиланинг биттасида автомобиль, шунингдек, кир ювиш машинаси, чангюткич, параболик антенна, компьютер кабилар мавжудлиги айтиб ўтилди. Бу ҳақда "Ижтимоий фикр" маркази материаллари асосида "Халқ сўзи" газетаси хабар қилган.

    Бошқа янгиликлар