Нукус шаҳрида “Намунали милиция таянч пункти” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.
Танловда Нукус шаҳридаги “52-Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 202-милиция таянч пункти биринчи ўринни қўлга киритиб, маҳалла профилактика инспектори Жанабой Гулимбетов мамлакат босқичига йўлланма олди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 200дан зиёд милиция таянч пункти фаолият кўрсатмоқда.





