АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларига кириш учун танловга рўйхатга олиш бошланди

«Россотрудничество» ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия олий ўқув юртларига қабул қилиниш учун ўтказиладиган танловда иштирок этувчиларни рўйхатга олишни бошлади, деб хабар бермоқда daryo.uz 12news.uzга асосланиб.

Дастлабки босқич − 20−23 январь кунлари «Россотрудничество»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмий сайти орқали умумий маълумотлар билан тўлдирилган рўйхатга олиш шакли жўнатилади. Иккинчи босқич 20 январдан 1 февралгача давом этиб, унда керакли ҳужжатлар тўпланади ва топшириш учун тайёрланади.

20−23 январь кунлари сайт орқали рўйхатдан ўтганлар ҳужжатларни 2−4 февраль кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача топширишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиб, ҳужжат топширганлар 5−7 февраль кунлари тест синовларини топширади. Имтиҳон натижалари 11 февраль куни эълон қилинади. 12−14 февраль кунлари тестдан муваффақиятли ўтганлар билан суҳбат ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар