АсосийJamiyat

2014 йилда жами 3 миллион 270 минг 814 та қоидабузарлик содир этилган

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасига келаётган маълумотларга кўра, бир кунда ўртача 2 минг киши белгиланган тезлик талабларини  бузади, деб ёзмоқда uz24.uz.

ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси инспектори, капитан Акмал Юнусовнинг сўзларига таяниб, “Ўзбекистон овози” газетаси ёзишича, 2014 йил давомида жами 3 миллион 270 минг 814 та қоидабузарлик аниқланган. Бу эса  2013 йил билан солиштирилганда, 2,9 фоизга камдир. Шу билан бирга, қўпол қоидабузарликлар ҳам 3,3 фоизга камайди.

Таъкидлаш керакки, 2011 йил 27 апрелда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра, йўл-ҳаракати қоидабузарликларининг аксарияти учун ягона жарима миқдори белгиланди. Шунингдек, қоидабузарликлар учун жарима миқдорлари оширилди. Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш муддатлари узайтирилди.

Белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларини бузганлик учун жарималар миқдори эса — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригача (118 минг 400 сўмдан 1 миллион 184 минг сўм) этиб белгиланган.

Фото: uzbekistonovozi.uz

    Бошқа янгиликлар