АсосийJamiyat

Тошкентда икки қаватли экскурсия автобуслари қатнай бошлади (фото)

2015 йил 17 январдан Тошкентда илк икки қаватли экскурсия автобуслари қатнай бошлади, дея хабар бермоқда UzDaily. Aznur Travel сайёҳлик компанияси турлар ташкилотчиси ҳисобланади.

Foto: UzDaily

Нашрнинг эслатишича, Aznur Travel компанияси дунёда энг йирик автобус ишлаб чиқарувчилардан бири — Хитойнинг Higer компаниясидан иккита даблдекер сотиб олган эди.

Foto: UzDaily

Tashkent city tour ёзуви ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик логотипи туширилган иккита автобус шаҳар бўйлаб ҳар куни қатнайди. Автобуслар «Ўзбекистон» меҳмонхонасидан 9:00, 10:00, 12:00, 13:00, 15:00 ва 16:00 да йўлга чиқади.

Foto: UzDaily

Сайёҳлик компанияси маълумотларига кўра, экскурсия 2,5 соат давом этади. Саёҳат чоғида туристлар Тошкентдаги диққатга сазовор жойлар ва тарихий ёдгорликларга ташриф буюради.

Foto: UzDaily

Чипталар нархи 7—16 ёшдаги болалар учун 15 минг сўм, катталар учун 25 минг сўм ва хориж фуқаролари учун Марказий банк курси бўйича 20 долларни ташкил этади.

Foto: UzDaily

Чипталарни Aznur Travel компаниясининг «Ўзбекистон» меҳмонхонаси биносида жойлашган офисида, шунингдек йўналиш бўйлаб жойлашган махсус бекатларда харид қилиш мумкин.

Foto: UzDaily

Чипталар 24 соат давомида амал қилади, йўловчилар қайсидир бекатда узоқроқ ушланиб қолиши ва кун охиригача йўлни кейинги рейсларда давом эттириши мумкин.

Foto: UzDaily

Автобуслар махсус аудиотизим билан жиҳозланган. Сайёҳлар аудиотурни саккизта — инглиз, немис, рус, ўзбек, француз, испан, япон ва хитой тилларида тинглаши мумкин. Автобуслар шунингдек имконияти чекланган кишилар учун махсус пандусларга эга.

Foto: UzDaily

Нашрнинг таъкидлашича, Aznur Travel компанияси бундай даблдекерлар умумий сонини 15 тагача етказиб, Самарқанд ва Бухорода ҳам қўшимча экскурсия йўналишларини очмоқчи. Навбатдаги иккита автобус март—апрель ойларида етказилади.

 

    Бошқа янгиликлар