Режиссер худди биринчи фильми каби иккинчи фильмни суратга олиш ишларини Янги Зеландияда олиб бормоқда, деб ёзмоқда segodnya.ua.
“Аватар”нинг давоми режалаштирилганидек 2016 йил эмас, балки бир йил кейинроқ, яъни 2017 йили экранларга чиқади, дея хабар қилди режиссер Жеймс Кэмерон.
Унинг таъкидлашича, тасвирга олиш ишлари жуда катта қийинчилик билан олиб борилмоқда, айнан шунинг учун ҳам премьера кейинга қолдирилди. Кэмерон бир вақтнинг ўзида учта фильмни суратга олишни ва уларни турли йилларда экранга чиқаришни мўлжалламоқда. Сценарий устида ҳам ишлар параллел равишда олиб борилмоқда.
“Аватар” 2009 йили ишлаб чиқарилган бўлиб, жаҳон ижарасида 2.8 миллиард доллар маблағ тўплаган эди.





