2015 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Сенат аъзоларини сайлаш бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.
Унда Тошкент шаҳридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 6 нафар аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда Оқсоқоллар кенгаши давлат ва жамият фаолиятининг турли тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган, ўз сайловчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган энг обрўли депутатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзод этиб кўрсатди. Сенат аъзолигига тавсия этилган ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокама ўтказилди. Яширин овоз бериш бюллетенига олтита Сенат аъзолигига номзодлар киритилди.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари - Олмазор тумани ҳокими Б.Гаибназаров, «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ф.Дадаходжаев, академик В.Воҳидов номли ихтисослашган хирургия марказининг бўлим бошлиғиЗ.Низомходжаев, Олмазор туманидаги «Ачаобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Х.Ҳикматов, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори А.ШинТошкент шаҳридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Сенат аъзолари-сенаторлар этиб сайланди.





