Бу ҳақда 13 январ куни "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компаниясининг йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида қайд этилди.
Ҳозирги кунда «Тошшаҳартрансхизмат» АК корхоналарида 1411 та автобус, , 89 та трамвай вагонлари ва 198 та метро вагонлари аҳолига хизмат қилмоқда. 2014 йилда 309 миллиондан ортиқ йўловчилар ташилди ва 224 млрд сўм миқдорида даромад олинди.
Анжуманда "Тошшаҳартрансхизмат" АК бошқарма бошлиғи О.Х. Содиқов 2015 йилда йўловчиларни ташиш бўйича тариф, яъни йўлкира нархлари кўтарилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғи О.Н. Ҳудойқулов 1 апрелдан янги кўринишдаги метро поездлари фойдаланишга топширилишини қайд этди.





