АсосийShou-biznes

“Уммон” гуруҳи ўзининг янги хит қўшиғини тақдим этди

Ўзининг тамомила ўзгача услуби билан ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган “Уммон” гуруҳи янги тароналарни яратишда давом этмоқда. Гуруҳ йигитлар кўплаб гастрол сафарларида бўлишига қарамай, ижоддан тўхташгани йўқ.

Гуруҳ иштирокчиси Зоҳид Рисқиев муаллифлик қилган “Кечалар” номли қўшиқ ана шу изланишлар натижаси бўлса, ажабмас. Шунингдек, ушбу ижодкор яна бир янги қўшиқ устида ҳам иш олиб бораётганлиги маълум бўлди.

Шу кунларда гуруҳ “Кечалар” қўшиғига клип олиш устида бош қотиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар