2014 йилда Тошкент ҳайвонот боғига Узоқ Шарқдан бир неча турдаги ҳайвонлар келтирилди. «Газета.uz» фотомухбири ҳайвонот боғининг бу янги аъзолари билан яқиндан танишиш учун ҳайвонот боғига ташриф буюрди.

Россиянинг Хабаровск ўлкасидан келтирилган урғочи силовсин, уч нафар канада бўриси ва бир жуфт ҳимолой айиқлари ҳайвонот боғлари орасидаги ўзаро алмашинув дастури бўйича келтирилди. Янги меҳмонлар олиб келинишлари биланоқ карантиндан ўтдилар ва ҳозирда ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.

Канада бўрилари бошқа бўрилардан ўзларининг ранглари билан ажралиб турадилар – уларнинг иккитасининг ранги қора ва биттасининг ранги эса оловранг.

Улар Шимолий Америкада яшашади.

Ҳайвонот боғида очиқ қафасга намойиш қилиниш учун бир кун қора бўрилар, бир кун оловранг бўрилар қўйилади, бироқ оловранг бўри айёрлик ишлатиб, қафасда бир кундан кўпроқ қолишга муваффақ бўлади.

Ҳайвонот боғида ҳимолой айиқлари олдиндан бор эди, бироқ бу ерга келтирилган янги айиқчалар ўзларининг ўйинқароқликлари ва шижоатлари билан ташриф буюрувчиларнинг эътиборларини тортмоқдалар.

Улар бир-бирлари билан қувлашмачоқ ўйнаб, ҳаттоки бир-бирларини тишлаб ҳам қўядилар.

Улар орқа оқёларига тик туриб, олди оёқларини бир-бирига уриб нарса сўрашни ҳам ўрганиб олганлар.

Силовсиннинг эса ҳеч ҳам очиқ қафасга чиққиси келмасди, буни хийла қўллаб амалга оширишга тўғри келинди.

Ўтган йилнинг баҳорида ҳайвонот боғида иккита ёш тўнғизчалар “доимий яшаш учун рухсатнома олишди” (расмда – урғочиси каттароғи ва момиқроғи).

Улар билан ҳайвонот боғида анчадан бери яшаётган 15 ёшли Вася лақабли тўнғиз қўшнилик қилишига тўғри келди. Улар орасида кўпинча тортишувлар чиқиб турарди, бироқ охирги маҳал “тўнғиз бобо” анча тинчиб қолди.

Ҳайвонот боғида кичкина бўлсада, бирок муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳодиса рўй берди – нутрия (сув каламуши)лар болалади. Бир тўп кичик қўрқоқ каламушчалар бирор овоз эшитиб қолсалар дарров бекинишга тушадилар.



Фотоинтервью охирида, ҳайвонот боғининг энг ҳайбатли жониворларидан бири – ёш урғочи шерлар ва эркак шерни ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Манба: gazeta.uz





