АсосийShou-biznes

"Юлдузлар жанги" фильми актёри Хан Бонфилс саҳнада турган чоғида вафот этди

Бу йил 42 ёшни қарши олган актёр “Юлдузлар жанги” ва Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар қаторида бошқа бир қатор таниқли фильмлардаги роллари билан мухлислар қалбидан жой олиб улгурганди.

Аммо кеча, 8-январь куни у Лондон театрида репетитция чоғида саҳнада ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Тез фурсатларда етиб келган тиббиёт ҳодимлари унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади, дея хабар беради ru.hellomagazine.com нашри.

Ханнинг бевақт ўлими сабаблари ҳали аниқланганича йўқ. Театр актёрнинг ўлими ҳақида расман маълумот берган бўлса-да, унинг ўлими сабаблари, унинг саҳнада туриб қай тарзда вафот этгани ҳақида расман хабар бермаган. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар