АсосийSport

Мотопойгачи Михал Херник “Дакар-2015” раллисида ҳалок бўлди

Польшалик мотопойгачи Михал Херник (Michal Hernik) “Дакар-2015” раллисида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. Фалокат 6 январ куни учинчи босқичида Сан-Хуан ва Чилесито аҳоли яшаш пунктлари оралиғида рўй берган.

Нашр маълумотига кўра, 39 ёшли спортчининг танаси маҳаллий вақт билан 16:03да трассадан 300 метр узоқликдан топилган. Ралли директори Этьен Лавинь (Etienne Lavigne) спортчи бош кийимисиз бўлганлигини хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, фалокат излари кузатилмаган, мотоцикл ҳам талофат кўрмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар