АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда бир гуруҳ маҳкумларга амнистия акти қўлланилиб, жазодан озод этилди

2014 йил 14 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида бир гуруҳ маҳкумлар жазодан озод этилди.

Ушбу ҳужжатда аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган деб топилган шахслар, ногиронлар, оғир бўлмаган жиноят содир этганларни жазодан озод этиш кўзда тутилган. Айни пайтда жойларда ушбу қарор ижроси таъминланмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жазодан озод этилганларнинг жамиятга мослашиши, иш билан таъминланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб ёзади ЎзА.

    Бошқа янгиликлар