АсосийSport

Испания кубоги. «Уэска» - «Барселона» — 0:4 (видео)

Испания кубоги мусобақасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Уэска" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Ракитич 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ордан уч дақиқа ўтиб, жароҳатидан майдонга қайтган Иньеста иккинчи голни урди. Кейинчалик эса, Педро ва Рафиньялар ҳисобни янада йириклаштиришди.

Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари чиройли ғалабани қўлга киритишди.
Испания кубоги, 1/16 финал
Уэска – Барселона 0:4 (0:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 12 Ракитич, 0:2 – 15 Иньеста, 0:3 – 38 Педро, 0:4 – 71 Рафинья.
Уэска – Хименес, Газзама (Соса, 57), Морено, Альварес, Тирон (Кабазас, 61), Гарсиа, Рос, Мирилла, Камачо, Жозин (Эснайдер, 72), Гильем.
Барселона – тер Стеген, Матье (Иэ, 63), Перейра, Бартра, Адриано, Педро, Рафинья, Иньеста, Сампер, Ракитич (Роберто, 63), Мунир (Рамирес, 75).
Огоҳлантиришлар: Морено (16), Матье (17).

Манба: www.uff.uz   

 

    Бошқа янгиликлар