АсосийSport

Ўзбекистон МТЖ бугун Янги Зеландиянинг «Окланд» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Вакилларимиз ушбу йиғин доирасида бир қатор ўртқолик ўйинлари ўтказишлари ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Жумладан, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландиянинг "Окланд" клуби билан назорат учрашувини ўтказади.

Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар бериб ўтмоқда.

"Окланд" ФК билан назорат ўйини Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: www.uff.uz   

    Бошқа янгиликлар