АсосийDunyo

Хитойдаги кўмир шахтасида 24 кончи ҳалок бўлди

Хитойнинг шимолий-шарқий провинцияси ҳисобланган Ляонинда кўмир шахтасида содир бўлган фалокат натижасида 24 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 52 киши турли даражадаги жароҳат олди.

“Фусин” давлат корпорацияси вакиллари берган маълумотга кўра, ҳалокат конда майда кўмир доналарининг ёниши сабаб юзага келган. Ўша вақтда конда жами 89 нафар кончи бўлган.

26 ноябр куни эрталаб қутқарув ишлари тамоман якунланган, дея хабар бермоқда "Интерфакс". Жароҳатланган кончилар касалхонага етказилган.

    Бошқа янгиликлар