АсосийDunyo

Техасдаги ёнғин беш боланинг умрига зомин бўлди

Американинг Техас штати жанубида жойлашган Эдна шаҳрида содир бўлган ёнғин натижасида беш нафар бола ҳалок бўлди. Воқеа жойида рўй берган ёнғин пайтида уйни бутунлай олов қоплаб олган.

Ёнғинни бартараф этиш чоғида ўт ўчирувчилар 5-15 ёшлардаги беш нафар боланинг жасади топилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Ҳалок бўлган болалар ҳамда яна бир нафар бола яқин орадаги касалхонага етказилди. Барча болалар битта оиланинг фарзандлари эканлиги маълум бўлди. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар