Шу йилнинг май ойида фарғоналик қиз Қўқон шаҳридаги Боғибиён кўчасидаги 51-уйга кириб хонадон эгаларига ўзини “мусофир, андижонлик савдогарман”, дея таништириб, тунаб қолишга ижозат сўрайди, деб ёзмоқда uz24.uz. Меҳмондўст, бағрикенг хонадоннинг тузини ичиб, тузлиғига тупуради.
Эртаси куни саҳарда хонадон эгаларига тегишли, баҳоси 960 минг сўм бўлган икки жуфт зирак, 15 минг сўмлик ҳамён ва унинг ичидаги 150 минг сўм пулни ўғирлаб чиқиб кетади. Зиракларни ўзимники деб ишонтириб, сотиб юборади.
Шунингдек, у Туркистон кўчаси 26-кўп қаватли уйнинг 2-хонасида жойлашган аёллар салонига шогирд сифатида келиб, сартарошнинг бандлигидан фойдаланиб, жавон устида турган 220 минг сўмлик қўл телефонини ҳеч кимга сездирмай олиб қўяди. Сўнгра Навбаҳор кўчасидаги дўконлардан бирига кириб, телефон аппаратлари савдоси билан шуғулланувчи нотаниш сотувчига пул зарур бўлиб қолганини баҳона қилиб, 50 минг сўмга сотади.
Тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида гумонланувчи қиз қўлга олинди. Унга тегишли жазо тайинланди.





