Coca-Cola компанияси энди Fairlife бренди остида сут ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу марка остида чиқарилган маҳсулотнинг нархи АҚШ дўконларидаги оддий сутга қараганда икки марта қиммат бўлади. The Daily Telegraphнинг ёзишича, маҳсулот АҚШ бозорларида 2014 йил декабридан пайдо бўлади.
Истеъмолчиларга бу орқали протеини кўп, шакари камайтирилган маҳсулот таклиф этилади. Coca-Cola биринчи вице-президенти Сэнди Дуглас (Sandy Douglas) Fairlife сутида одатдаги сутдан кўра 50 фоиздан ортиқроқ протеин, 30 фоиздан камроқ шакар, шунингдек, ширинроқ бўлишини таъкидлади.
The Daily Telegraph қайд этишича, Coca-Cola сут бозорига АҚШдаги оддий сут савдосининг сусайган пайтида кирмоқда.





