Ҳаммамизга маълумки, Хитой ер юзидаги аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланади. 2014 йилда мамлакат аҳолисининг умумий сони 1.4 миллиард кишини ташкил этмоқда.
Шэньси провинцияси коллежи раҳбарияти бир вақтнинг ўзида минглаб талабалардан имтиҳон олиш учун жуда ғалати усуслни ўйлаб топишди. Улар имтиҳонни очиқ ҳавода ташкил қилишди. Энг қизиғи, болаларни ўқитувчилар бинокл орқали кузатиб туришди. Бунинг сабаб улар турли ёрдамчи маълумотлар – шпаргалкалардан фойдаланмаслигининг олдини олишдир.











