Канадалик машҳур поп-хонанда Жастин Бибер йил давомида 80 миллион долларга яқин маблағ ишлади ва Forbes журнали версиясига кўра, 30 ёшгача бўлган юлдузлар орасида бу рўйхатнинг биринчи қаторидан ўрин олди.
Нашр маълумотига кўра, 20 ёшли қўшиқчи бу маблағни дунё бўйлаб амалга оширган тури давомида тўплаган.
Иккинчи ўринда Британиянинг One Direction гуруҳи, уларнинг маблағи 75 миллион доллар. Учинчи ўрин америкалик хонанда Тейлор Свифтга тегди. Унинг маблағи 64 миллион долларни ташкил этди.





